qovoq foydasi
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР

Қовоқнинг фойдаси нимада?

Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?

Ошқозон-ичак йўли касалликларида қовокда бириктирувчи тўқималар ва органик кислоталар кам бўлади, шунинг учун ҳам у энг парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Таркибида пектин микдори кўплиги эса яллиғланган йўғон ичакка шифобахш таъсир кўрсатади, Қовоқнинг хом эти ичаклар ишини яхшилайди ва қабзиятга қарши қўлланилади.
Юрак-томир ва молда алмашинуви бузилиши хасталикларида қовоқ уруғидан тайёрланган тинитма стенокардиядаги оғриқларни бартараф қилади ва бошқа юрак-томир хасталикларида ёрдам беради.
Қовоқ бўтқаси (асал билан аралаштирилгани мақсадга мувофиқ)ни кунига 2 марта тановвул қилинса, юрак-томир хасталикларининг асорати бўлган бадан шишларини йўқотади. Бундай ҳолатларда кунига 0,5 пиёладан қовоқ шарбати ичиш ҳам яхши самара беради.

Буйрак ва жигар хасталикларида

Бундай ҳолатларда қовоқнинг янги сиқиб олинган шарбати (кунига 100-200 граммдан) ёки 500 грамм қирилган этини истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовоқ ўт пуфагининг мотор фаолиятини яхшилайди, шунингдек, холециститда ҳам жуда фойдалидир. Қовоқ шарбати буйрак ва жигар тизимини тозалаб, ишлашини кучайтиради. Пиелонефрит, ўткир ва сурункали циститларда ва уретритларнинг баъзи кўринишларида кунига икки мартадан 50 грамм қовоқ бўтқаси ейиш фойдали, Жигар хасталиклари Гепатит, холецистит, циррозда қўлланилади: қовоқнинг тепаси кесиб ташланади, ичидаги уруғлари олинади, ўртасида ҳосил бўлган бўшлиққа асал тўлдирилади, кейин яна кесиб ташланган тепаси қопқоқдек ўз ўрнига ёпилади, атрофига хамир суртилади ва 9 кун давомида қоронғу жойда сақланади. Ҳосил бўлган шарбатни кунига 3 марта 1 ош қошикдан ичилади.
Қовоқ уруғидан олинадиган мойлар гепатитдан сақловчи хусусиятга эга. Унинг асосида тайёрланадиган «Тиквеол» дориси жигарнинг яллиғланиш ва вирусли хасталикларида ҳамда ўт-тош хасталикларида фойдалидир.

Буйрак ва сийдик қопи хасталикларида

Буйрак ва сийдик қопи хасталикларида қовоқ ва зиғир уруғидан «сут» тайёрланади: Ҳар бир уруғдан бир пиёладан олинади (қовурилмайди), туйилади, туйиш жараёнида қайноқ сув қуйиб турилади (3 пиёла), докадан ўтказиб, сиқилади, Сутни кун давомида асал ёки шакар солинган ҳолда ичилади.

Уйкусизлик ва стресс холатларида

Асал қўшилган қовоқ дамламаси тавсия этилади (уйқу олдидан 70-100 граммдан). Тунда ичиладиган бир пиёла қовоқ шарбати асаб тизимини тинчлантириб, тиниқиб ухлашга кўмаклашади.

Тери касалликларида

Куйишлар, совуқ, олиш, йирингли ёпиқ яралар, тери тошмалари, ҳуснбузарлар қирилган қовоқ эти билан даволанади, бунинг учун жароҳатланган терига қовоқ эти боғлаб қўйилади. Шунингдек, компресс учун янги қовоқ шарбатидан фойдаланилади. Тиббиётда «Тиквеол» дориси тери касалликларини иссиқдан ва кимёвий моддалардан куйишларни даволашда қўлланилади.

 

Манба: tib.islom.uz

(Visited 1 041 times, 1 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *