гипотония
ТАБИИЙ РEЦЕПТЛАР

Қон босими пасайишини даволаш

Қон босими пасайиши (гипотония) марказий асаб тизими фаолиятида томир тонуси ва неврогормонал тартибнинг бузилиши оқибатида кузатиладиган касаллик бўлиб, қон босимининг кескин пасайиши билан кузатилади. Гипотония шартли равишда бир неча турга бўлинади: ­ сурункали (қон босимининг узоқ давр мобайнида пасайиши), ­ ўткир (бошқа бир касаллик белгиси сифатида қон босимининг пасайиши), ­ симптоматик (беморда босимнинг аста­секин пасайиши, касалликнинг очиқ белгилари бўлмайди), ­ бир марталик пасайиш.

Гипотония келиб чиқишининг асосий сабаблари қуйидагилар: ­

  • Қон томирлари торайиши; ­
  • Организмдаги қон ҳажмининг камайиши;
  • Камқонлик; ­
  • Юрак етишмовчилиги;
  • Мия ва орқа мия жароҳатлари; ­
  • Сурункали уйқусизлик; ­
  • Стресслар, неврозлар, психологик жароҳатлар, руҳий тушкунлик, лоқайдлик; ­
  • Буйрак усти ва ости безлари фаолияти бузилиши; ­
  • Бош мия ички босимининг пасайиши; ­
  • Ҳомиладорлик

Қон босими пасайишининг асосий белгилари қуйидагилар: ­

Қаттиқ асабийлашиш, ­ уйқучанлик ва умумий ҳолсизлик, ­ ҳиссий бетоқатлик, ­ об­-ҳаво ва иқлим шароити ўзгаришига нисбатан юқори сезувчанлик, ­ эрталабки чарчоқ, ­ хотира бузилиши, ­ паст жисмоний фаолиятда ҳам нафас қисиши, ­ терморегуляциянинг бузилиши (илиқ ҳавода ҳам оёқ­қўлларнинг совқотиши), ­ сиқувчи бош оғриғи, ­ нотабиий шишлар, ­ кўнгил айниши, ­ доимий бош айланиши ва беҳушлик ҳолати.

Вақт ўтиб, тушган босим кечалари ошади, доимий чарчоқ, кундузи серуйқулик ва уйқу бузилишига олиб келади. Гипотония чалинган шахслар суткасига 8 соат эмас, 12 соатгача ухлашлари мумкин. Лекин узоқ муддатли ҳордиқдан сўнг ҳам ўзларини тетик ҳис этмайдилар.

Гипотония касаллигини табиий усулда бартараф қилиш учун табиий ресептлар

Женьшень тиндирмаси тетиклаштириш хусусиятига эга, юрак ишини яхшилайди. Қон босими пасайиб кетганда 2 ҳафта давомида кунига 3 маҳал 15-25 томчидан қабул қилинг. Дозаси ошиб кетмаслиги керак. Акс ҳолда уйқусизлик, бош оғриғи келиб чиқиши мумин.
Манчжурия аралияси тиндирмаси ҳам ёрдам беради: кунига 2-3 маҳал 30-40 томчидан қабул қилинади. Гипертоникларга мумкин эмас!
Ярим чой қошиқ занжабил кукунини аччиқ дамланган 1 стакан ширин чойга аралаштиринг. 1 ҳафта давомида 3 маҳалдан ичасиз. Дозаси ошиб кетмасин!
Ўлмасўт (бўзноч)дан 10 гр олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 30-40 дақиқа ўраб дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига 2-3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ярим стакандан совуқ ҳолда ичилади.
Родиоланинг майдаланган илдизидан 1 чой қошиғи устига 1 литр сув қуйиб, 10 дақиқа қайнатилади, ва яна 10 дақиқа дамлаб қўйилади. Кунига 2-3 стакандан ичилади. Агар гипотония толиқиш оқибатида пайдо бўлса, қайнатма яхши фойда қилади.
Левзия дамламасидан кунига 2 маҳал эрталаб ва тушликда 30-40 томчидан овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
Ажриқ ўтининг қуритилганини толқон қилиб кунинга 3 маҳал 1 чой қошиқдан 5 кун давомида капотса ва орқасидан иссиқроқ сув ичилса қон босимини оширади.
Ширин бодомдан 2 кг олиб, тенг миқдорда шакар қўшилади ва туйиб қоронғу жойдан сақланади. Кунига 3 маҳал 2 ош қошиқдан 15 кун давомида еган бемор бугумон тузалади.
Ёмғир сувидан 3 литр олиб, унга 1 кг новвот қўшиб қайнатилади кечаси очиқ жойда кундузи қоронғуда сақланади. Кунига 3 маҳал 15 кун давомида 100 гр дан ичилади.
Ўлмасўт (бўзноч) дан 10 гр олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва дамлаб қўйилади. Овқатланишдан ярим соат олдин эрталаб ва тушликда 2 маҳал 20-30 томчидан оч холда ичилади.
Семизўтнинг ҳўл ўтидан 25 гр олиб, устига 200 мл сув қуйилади ва 10 дақиқа қайнатиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач кунига 3-4 маҳал ичилса артериал қон босиминин кўтаради.
Шизандра (хитой лимонниги)нинг уруғи ва мевасидан спиртли дамлама тайёрлаб истеъмол қилинади. Унинг учун 100 гр уруғ ва мева устига ярим летр ароқ қуйилади 10 кун қоронғу ва илиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Сузиб олгач кунига 3 маҳал 10 томчидан ичилади.

Қон босими пасайишининг олдини олиш учун энг яхши йўл соғлом турмуш тарзи ҳисобланади. Бу касалликда хавф гуруҳида бўлган шахслар тўғри овқатланишлари, мунтазам жисмоний машқлар бажаришлари, яхши ҳордиқ чиқаришлари керак. Бундан ташқари, гипотоникларга қийин вазиятларнинг олдини олиш учун энг яхши тавсия: салбий ҳис-туйғулар босимнинг сезиларли пасайишига омил бўлгани учун салбий ҳиссиётлардан ўзингизни асранг.

(Visited 3 010 times, 2 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.