Организмни тозалаш
МАҚОЛАЛАР

Организмни тозалаш қандай амалга оширилади?

Умумий соғлиқни тиклаш доим организмни тозалашдан бошланиши муҳим. Организм тозаланмас экан, ҳеч қайси касалликдан бутунлай қутилиб бўлмайди. Деярли барча касалликлар организмнинг ифлосланишидан келиб чиқади.

Организмни тозалашнинг бир нечта усуллари мавжуд. Бунда кетма-кетликка риоя қилиш муҳим. Организмни тозалаш билан бирга кундалик озиқланиш сифатига ҳам жиддий аҳамият бериш муҳим ҳисобланади. Сабаби, организм асосан нотўгри озиқланиш сабабли ифлосланади.

Тозаланиш жараёни кет-кетликда кўрсатилган кетма-кетликда амалга оширилиши зарурдир. Организмни тозалашни амалга оширишдан аввал ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашишни унутманг.

Организмни тозалаш босқичлари

Ичакларни ва терини тозалаш

Иммунитетнинг 90% қисми ичакларда жойлашган. Нотўғри овқатланиш сабабли мавжуд бўладиган зарарли токсик қолдиқлар вақт ўтган сари ичакларда йиғилиб бораверади. Шунинг учун ҳам ичакларнинг мунтазам тозаланиб туриши умумий соғлиқ учун жуда муҳимдир. Ичаклар ҳолати яхши бўлмаса касалликлар пайдо бўла бошлайди. Ўлим ичакларда бошланади дейилиши бежиз эмас. Ичаклар соғлиғини таъминлаш – бу ҳар кунги вазифамиз ҳисобланади.

Ичаклар соғлиғини таъминлашда энг муҳим омиллардан бири бу ичак микрофлорасининг соғлиғига жиддий аҳамият беришдир. Иложи бўлса ҳар куни таомлар билан бирга фойдали бактерияларга бой табиий маҳсулотлар истеъмол қилиш жуда муҳимдир. Ичаклардаги фойдали бактериялар организмни вируслар, бактериялар ва бошқа патогенлардан ҳимоя қилади.

Ичаклар соғлиғини таъминлашда ич қотмаслигига катта аҳамият бериш ниҳоятда муҳимдир. Нормал ҳолатда кунига 2 3 марта катта ҳожатга чиқилади. Истеъмол қилинган таом ҳазм бўлгач, унинг қолдиқлари 24 соатдан кўп бўлмаган вақт ичида организмни тарк этиши керак. Бунга қандай эришилади? Бунинг учун етарли тоза сув ва эримайдиган толаларга бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш керак бўлади. Эримайдиган толалар ичакларда супурги вазифасини бажаради ва қолдиқларни ташқарига чиқаришда ёрдам беради. Эримайдиган толаларга мева ва сабзавотлар (айниқса, қора олхўри) ва янги майдаланган зиғир уруғи жуда бойдир.

Ичилаётган сувнинг сифати ҳам соғлиқ учун жуда муҳим, сабаби инсон танасининг 2/3 қисми сувдан иборат. Сув оғир металлар, хлор ва фторсиз бўлишига аҳамият беринг. Сувни тозалаш учун сув тозаловчи фильтрлардан фойдаланса бўлади.

Тери ҳам организмдан баъзи зарарли моддаларни ташқарига чиқариб ташловчи воситадир. Терига нима суртсангиз, у қонга сўрилиши эҳтимоли катта. Чақалоқлар ва болалар терисига суртилган моддалар организмга жуда осон сўрилади. Терига суртиладиган моддаларнинг табиийлигига аҳамият бериш билан бирга мунтазам равишда терини ишқалаб ювиш, инглиз тузи (Epsom Salt, Magnesium Sulfate) қўшилган ванналар қабул қилиб туриш танани зарарли моддалардан ҳалос бўлишида катта ёрдам беради.

Паразитлардан тозаланиш

Паразитлар бу ичаклардаги гижжалар ва шунга ўхшаш тирик организмлардир. Гижжалар ўзидан чиқарувчи токсинлар инсонни касал қилади ва иммунитетни туширади.

Паразитлардан ҳалос қилувчи энг самарали воситалар:

  • Қора ёнғоқ пўсти (Black walnut hulls)
  • Шувоқ (Wormwood (Artemisia Shrub)
  • Қалампирмунчоқ (Cloves)

Қора ёнғоқ пўсти ва шувоқ катта ва кичик гижжаларнинг 100дан ортиқ турини йўқ қилади. Қалампирмунчоқ эса гижжаларнинг туҳумларини нобуд қилади.

Буйракларни тозалаш

Буйраклар қонни фильтрлаш тизими ҳисобланади. Буйраклар бир кунда 150 литргача бўлган қонни фильтрлайди ва 2 литргача бўлган сийдик (қолдиқ) ишлаб чиқаради. Токсинлар кўпайиб буйракларда йиғила бошлаганида, уларда тошлар пайдо бўлиши мумкин.

Буйрак тозаланиши учун ҳар куни кўп-кўп тарвуз истеъмол қилиш ва/ёки доим сельдр уруғидан чой дамлаб ичиш фойдали ҳисобланади.

Жигар ва ўт пуфагини тозалаш

Жигар ҳам қонни фильтрлайди ва организмни бактерия ва вируслардан ҳимоя қилади. Жигар соғлом бўлганида бадан деярли касалланмайди.

Жигар тозалаш усуллари кўп. Қуйида энг осон ва ҳавфсиз 2 усул санаб ўтилади.

1 усул. Уч кун давомида янги сиқилган дорисиз ўстирилган олма сувидан ҳар куни 1 литрдан ичилади. Олмадаги табиий молик кислота жигардаги қолдиқларни эритишда ёрдам беради. Учинчи куннинг кечки пайтида 1 стакан (250 мл) совуқ сиқилган Зайтун ёғига (extra virgin cold pressed organic olive oil) 1 та лимоннинг янги сиқилган сувини қўшиб тезда ичилади ва ўнг томон билан тўшакка эмбрион позасида 30 дақиқага ётилади. Қайт қилиш эҳтимоли мавжуд бўлгани учун ёнингизда маҳсус идиш сақланг. Кейинги кун тонгда илк катта ҳожат чиқарганингизда ҳожатда майда яшил ва қора доначалар кўрсангиз, билингки, бу тошлардир.

2 усул. 1970 йилларгача жуда кенг қўлланилган жигар тозалашнинг самарали усулларидан бири бу кофели клизма ҳисобланган. Нимага айнан кофели клизма? Кофедаги табиий моддалар жигарнинг Глутатён С трансфераз ишлаб чиқаришга ундайди. Бу модда эса токсинларга боғланиб токсинларни кофе билан бирга ташқарига чиқариб юборади. Бунда кафеинга боғлиқлик юзага келмайди. Кофели клизма қилиш учун эрувчан ва/ёки кафеинсиз кофе тўғри келмайди. Кофе табиий бўлиши муҳим.

Кофели клизма организмнинг ифлосланиш даражасини 600%га камайтиради, ичакларни тозалаб соғломлаштиради, энергияни оширади, асабийликни камайтиради, кайфиятни яхшилайди, депрессияни камайтиради, параситлардан ҳалос бўлишда ёрдам беради, жигарни тозалайди ва соғломлаштиради, ҳроник муаммоларни камайтиради, ҳазмни яхшилайди, саратон касалликларида бемор ҳолатини анча яхшилайди. Кофе ичилганида бундай тозаланиш фойдалари кузатилмайди.

Қонни тозалаш

Чиқиндилар қонга ўтиб йиғила бошласа артерия ва веналар эластикликни йўқота бошлайди ва қаттиқлашади.

Қонни тозалашда энг самарали гиёҳли чойлардан айримлари:

  • “Hoxsey” чойи (Hoxsey tea)
  • “Essiac” чойи (Essiac tea)
  • Dr.Richard Schulze чойи (Dr.Richard Schulze herbal formula)

Манба: Uzshifo.info

(Visited 4 845 times, 5 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *