Чарчоқ ҳисси сизни тарк этишини, кун давомида куч-ғайратга тўлиб, шунингдек, қадди-қоматингиз аъло даражада бўлишини истайсизми? Қуйида сизга соғлиқ учун фойдали, оқсил моддасининг манбаи бўлмиш коктейлларнинг рецептини тақдим этамиз. Масаллиқларни блендерга солиб ёки миксер билан аралаштириб, кўпиртирсангиз кифоя!
1 – коктейль
250 мл. сут, 1 банан, йогурт, 2 ош қошиқ асал ва сули ёрмаси, 100 гр. пломбир музқаймоқ.
2 — коктейль
100 гр. творог, 200 мл. сут, 1 та банан, 1 ош қошиқ асал ҳамда 2-3 ош қошиқ сули ёрмаси.
3 — коктейль
2 та банан, 500 мл. сут, 100 мл. қаймоқ ёки музқаймоқ, битта пакет ванилин ва озгина долчин.
4 — коктейль
1 стакан сут, бир чой қошиқ шакар ва бир дона тухум.
5 — коктейль
200 гр. творог, 100 мл. ёғсиз қатиқ, 100 мл. исталган мева шарбати ва бир дона хурмо ёки банан.
6 — коктейль
100 гр. творог, 100 мл. олча шарбати, бир дона тухум оқи ва икки чой қошиқ шакар.
7 — коктейл
Бир дона тухум, 1 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ, 150 мл. ёғсиз қатиқ.
8 — коктейль
200 гр. творог, 50 гр. асал, 2-3 та тухум ва бир ош қошиқ сметана.
9 — коктейль
200 мл. сут, 100 гр. творог, 4 та бедана тухуми, 50 гр. асал ёки мураббо, 100 гр. сметана, майиз ва туршак.
10 — коктейль
150 мл. сут, 150 гр. творог, 1 ош қошиқ сули ёрмаси ва бир ош қошиқ зайтун мойи.