Юқори қон босимини нормаллаштириш
ТАБИИЙ МАСЛАҲАТЛАР

Юқори қон босимини нормаллаштиришнинг табиий усуллари

Ҳозирги пайтда юрак касалликлари жуда кенг тарқалган ҳасталикдир. Деярли ҳар учта катта ёшлилардан биттаси юрак касалликларидан азият чекади ва уларнинг 30% қисми ўзлари бундан хабардор эмас. Юрак касалликларини бартараф қилиш мумкинми?

Юрак касалликларига қуйидагилар киради:

  • Юқори қон босими
  • Коронар юрак касалликлари
  • Миокард инфаркти
  • Ангина пекторис (кўкрак санчиқлари)
  • Инсульт

Қуйида аҳоли ўртасида энг кенг тарқалган касалликларидан бири бўлган артериал гипертензия яъни юқори қон босимини нормаллаштиришнинг табиий усуллари ҳақида маълумот олишингз мумкин. Мақола муаллифи «Uzshifo.info» блогери Ферузабегим.

Юқори қон босимини нормаллаштириш

 

Нормал қон босими 120/80 ҳисобланиб, қон босими 140/90 дан ошса, бу юқори қон босими ҳисобланади.

 

Юқори қон босимини нормаллаштириш учун табиий рецептлар

Доим янги бодринг ёки бодринг суви истеъмол қилиш қон босимини меъёрга келтиришда катта ёрдам беради. Бодрингни доим истеъмол қилишда уни салатларга қўшиш мумкин. Ҳар куни пиширилмаган бодринг, брокколи ва сельдрдан салат қилиш тавсия қилинади. Бу салатга ёнғоқ ёки уруғлар қўшсангиз жуда тўйимли ва фойдали овқатга айланади. Салатга соус сифатида совуқ услубда сиқилган зайтун ёғи, табиий(!!) олма циркаси, минерал сув, бироз асал, бироз занжабил ва мурч қўшса бўлади.
Кунингизни доим янги сиқилган лимон ёки грейпфрут суви, тоза иситилмаган асал ва тоза сув аралашмаси билан бошланг.
Кундалик таомномангизга бодомни ҳам киритинг. Бодом юрак касалликларининг олдини олишда ёрдам беради. Бодомни истеъмол қилишдан олдин бир неча соат сувда ивитиш тавсия қилинади.
Қон босимини нормаллаштиришда табиий олма циркаси ҳам жуда фойдалидир. Эътибор қилиш муҳим бўлган жиҳат шуки, сотувдаги оддий дистилланган циркага олма ароматизатори қўшиб олма циркаси деб номлаб қўйилган цирка истеъмол учун яроқли эмас. Бундай қалбаки олма циркаси соғлиққа фойда эмас зиён келтиради. Шу сабабли, олма циркаси табиий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиб сўнгра истеъмол қилиш жуда ҳам муҳим. Бунда олма циркаси фильтрланмаган, пастеризация қилинмаган, иситилмаган эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
 Табиий, иситилмаган ва шакар аралаштирилмаган асал ҳам юрак саломатлиги учун жуда шифобахшдир. Табиий асал юрак мускулларини қувватлантиради ва қон айланишини яхшилайди ва инфарктдан ҳимоя қилади. Долчин ва асални аралаштириб, нонушта пайти нон билан ёки илиқ чой билан истеъмол қилиб туриш ҳам юрак муаммоларини камайтиришда ва инфарктнинг олдини олишда ёрдам беради. Диққат: қонни суюлтирувчи дорилар истеъмол қилган пайтда долчин истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг, сабаби долчин ҳам қонни суюлтиради.
2 ош қошиқ табиий асал ва 3 чой қошиқ долчинни 2 стакан сув билан аралаштириб ичилса қон босимини туширишда ёрдам беради.
(Visited 772 times, 1 visits today)