Хурмо ҳақида
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР

Хурмо (Diospyros) табиий мўъжиза

Хурмо (Diospyros) — хурмодошлар оиласига мансуб субтропик дарахт ёки буталар туркуми, экиладиган мева дарахти. Тропик ва субтропик минтақаларда 500 га яқин тури учрайди. Хитой, Япония, Ўрта денгиз бўйимамлакатлари, Австралия, АҚШ, Кавказ, Ўрта Осиёда экилади. Меваси учун, асосан, шарқ хурмо, совуққа чидамли виргиния хурмоси , шунингдек, Кавказ хурмоси ўстирилади. Ўзбекистонда экиладиган шарқ хурмосининг ватани — Хитой. Дарахти 8–12 м, чиройли, шохшаббаси думалоқ ёки пирамидасимон. 100 —400 йил яшайди, лекин 50— 60 йилгача яхши мева беради. Хурмо —15, —20° гача совуққа чидайди. Барги йирик тухумсимон, усти тўқ яшил, орқаси тукли, кетма-кет жойлашган, тўкилиш олдидан қизғиш рангга киради.

Хурмонинг фойдали жиҳатлари

  • Хурмо меваси  таркибида жуда ҳам кўп фойдали витамин ва минераллар бор. Булар: С ва Р, калий, темир, фосфор, глюкоза, сахароза, кальций ҳамда магнийдир. Унда магний мавжудлиги сабаб буйрак ва ўт қопида тошларнинг келиб чиқишини олдини олади. Темир моддаси эса буқоқ касаллигида, қамқонлик, атеросклероз ва иштаҳа бузилишида фойдалидир.
  • Хурмодан яна косметик восита сифатида ҳам фойдаланилади. Юз терисини яхшилаш учун бу мевадан турли ниқоблар қилиш мумкин.
  • Милклар қонаши вақтида пишган хурманинг шарбати билан оғиз бўшлиғи чайилса, ёрдам беради. Даволаш воситаси сифатида хурмонинг қуритилгани ва пишганини ҳам ишлатиш мумкин. Хурмо асаб тизимини тинчлантириш ҳусусиятига эга.
  • Хурмо ичак таёқчаси, олтингранг стафилококка қарши бактерицид таъсирга эга.

Хурмо таркибида энгил ўзлаштириладиган қандлар миқдори кўп бўлгани боис, у семириш ва қандли диабет касалликларига чалинган кишиларга тавсия этилмайди. Агар яхши пишмаган хурмо меваси кўп истеъмол қилинса, киши қабзият касаллигига йўлиқиш мумкин.

Хурмо ўсимлигидан энг кўп тайёланадиган табиий рецептлар

Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишда ёрдам беради. 6 та пишган мевани бўлакларга кесиб, уларни 3 стакан қайнаб турган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қопқоғи ёпиқ ҳолда ушланади. Қайнатмани докада сузиб олиб, 0,5 литрдан ҳар 4 соатда қабул қилиш керак.
Гипертония ва шишларда хурмо баргларини ювиб, қуритиб, ҳовончада майдаланади. 5-7 кун давомида ҳар куни 2 маҳал овқатдан кейин ¼ чой қошиқдан қабул қилиш лозим.
Хурмо меваси темир моддасига бой, шу боис унинг шарбатини кунига 2 маҳал овқатдан олдин 50-100 мл дан қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, иш лаёқатини оширади.
Томоқ оғриганида бир дона пишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ош қошиқ илиқ сув қўшган ҳолда чайқаш жуда фойдали.
Хурмо юрак касалликларига эга кишилар учун жуда фойдали, чунки унда калий моддаси кўп бўлиб, у бемалол валокордин препаратининг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3 дона хурмо мевасини истеъмол қилсангиз, юрак хасталиклари ҳақида узоқ вақт эсламайсиз. 

Хурмо ўсимлигидан юз учун табиий ниқоб

Хурмо эти ва тухум сариғидан тайёрланган ниқоб ҳуснбузарларга мойил тери учун энг мақбул восита ҳисобланади. Бундан ташқари, хурмо юз терисининг тонусини оширади ва, ҳатто, теридаги дастлабки кексайиш аломатларига қарши курашади.
Юз терисининг тонусини ошириш учун хурмо қирғичдан ўтказилади, ҳосил бўлган бўтқа қаймоқ ёки тухум сариғи билан тенг миқдорда аралаштирилади, юзга 15-20 дақиқага суртилади. Ниқоб илиқ нам момиқ билан олиб ташланади, кейин юз совуқ сувга чайилади. Битта курс 15-20 та ниқобдан иборат.

 

(Visited 205 times, 1 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *