ангинани даволаш
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР

Ангинани даволаш учун табиий рецептлар

Ангина (ўткир тонзиллит) инфекцион касаллик бўлиб, асосан совуқ ва нам хаво кунларида тез-тез учраб туради. Стафилококк, стрептококк ва пневмококк инфекциялари бу касалликни келтириб чиқаради. Ангинанинг уч хил – катарал (шиллиқ пардаларининг қизариб яллиғланиши), фолликуляр ва лакунар кўринишлари мавжуд. Катарал ангинада бодомча безлар шишган ва қизарган, фолликулярда йиринглаган ва лакунар ангинада бодомча безлар бутунлай йиринг билан беркилиб қолган бўлади.

ангинани даволаш

Умумий холсизланиш, ютинганда томоқ оғриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи бу хасталикнинг илк белгиларидир. Ангинанинг дастлабки кунларида асосий давога қўшимча сифатида халқ табобатининг қуйидаги синалган усулларидан фойдаланиш мумкин.

Қирғичдан ўтказилган 1 стакан хом лавлаги устига 1 ошқошиқда сирка (уксус) солиб тинитиш керак. Кейин сувини сиқиб олиб, оғиз ва томоқ чайиб турилади.

Касалликнинг биринчи 4 кунида кунига 4 марта томоқни 50 мл дан тарвуз суви билан ғарғара қилиш керак.

Томоқни анор шарбати билан чайиш ҳам фойда беради.

Ангина бошланишида ўртача катталикдаги яримта лимонни (иложи бўлса парраклаб) пўчоғи билан секин чайнаб ейилади. 2-3 соатдан кейин қолган ярми ҳам истеъмол қилинади, 1 соат ўтгунга қадар ҳеч нарса ейилмайди. Бу муолажа бемор тузалгунга қадар давом эттирилади.

Янги сиқиб олинган лимон шарбатининг 100 мл ни 200 мл сув билан паст оловда қайнатинг. Шу сувни 5 дақиқа оралатиб, 1 чой қошиқдан ичиб турилади.

Янги сиқиб олинган лимон шарбатининг 1 ошқошиғини ичиб, устидан мойчечакли иссиқ чойни ичиб, ўраниб ётинг.

Лимонни сиқиб шарбатини тенг миқдордаги сув билан аралаштириб, сўнг томоқ чайилади.

Тузсиз сувда карам баргларини юмшагунича қайнатинг, бироз вақт турсин, сўнг докада сузинг. 200 мл қайнатмага 3 чой қошиқда асал солиб, кунига 4 марта овқат олдидан 100 мл дан ичиш керак. Бу муожала томоқ оғриғи қолгунча бажарилади.

Қайнатилган карам сувига мойчечак дамламасидан тенг миқдорда қўшиб томоқ чайилади.

Картошка пўчоқларини тозалаб ювиб, озроқ сувда қайнатинг. Сув камайиб буғ чиқадиган ҳолга келсин. 10-15 дақиқа шу буғдан оғиз орқали ва бурун билан нафас олиб, кейин ўраниб ётиш лозим.

Бир дона пиёз ва бир дона олмани қирғичдан чиқазиб, асал қўшинг, ҳаммасини аралаштириб, кунига 2 марта 2 чой қошиқдан истеъмол қилинг.

Қирғичдан ўтказилган пиёзга тенг миқдорда асал қўшиб аралаштиринг, кунига 3-4 маҳал овқатдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиқдан ейиш керак. Пиёз бўтқаси ўрнига суви бўлса, ундан ҳам яхши.

200 мл сувда 3 чойқошиқ майдаланган пиёз пўчоқларини қайнатиб, 4 соатча тинитинг, кейин шу қайнатма билан томоқни чайинг.

Бир нечта пиёзни майда қирғичдан ўтқазиб, бошни қалин сочиқда беркитиб, кўзни юмиб, пиёз ҳидида 10-15 дақиқа нафас олиш керак. Бу муолажани бир кунда бир неча марта ўтказиш лозим.

200 мл янги сабзи сувига 2-3 та саримсоқ бўлакларини қирғичдан ўтказиб қўшинг. Кунига шу аралашмадан 2 марта бир пиёла миқдорда овқатдан 40 дақиқа олдин ичилади ва ўраниб ётиш лозим.

100 мл қайноқ сувга 100 г майдаланган саримсоқни солиб, ёпиқ идишда 5 соат тинитиш керак. Сузиб олиб, илиқлигида секин қултумлаб ичиш зарур.

Қабул қилинадиган қайнатмалар миқдори (дозаси) беморнинг ёшига қараб тақсимланади. Масалан, катта ёшдагиларга белгиланган миқдорнинг 1 ёшгача бўлган чақалоқларга 1/12 -1/8 дозаси, 1 ёшдан 2 ёшгача 1/8-1/6 дозаси, 3 ёшдан 4 ёшгача 1/6-1/4 дозаси, 4 ёшдан 7 ёшгача 1/3 дозаси ва 7 ёшдан 14 ёшгача ½ дозаси берилади.

Фойдали мақола: Анор табиий мўъжиза

Муолажаларни қўллашдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Манба: «Сиҳат-саломатлик» журнали.

(Visited 544 times, 2 visits today)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *